date
views 1 147

«Туркистонбанк» ва «Hi-Tech Bank» мижозларидан қанча қарзлиги айтилди

«Туркистонбанк» ва «Hi-Tech Bank» мижозларидан қанча қарзлиги айтилди
Фаолияти тўхтатилган «Туркистонбанк» ва «Hi-Tech Bank» мижозларига қанча миқдордаги омонатларни қайтариши маълум бўлди.
Бу ҳақида Марказий банк Департаменти директори Санжар Носиров маълумот берди.

Бугунги кунда «Туркистонбанк»да аҳолининг 339 миллиард сўм, «Hi-Tech Bank»да эса 5 миллиард сўмлик омонатлари бор. Юқоридаги икки банк омонатчиларининг барча маблағлари 2 ойдан сўнг биринчи навбатда тўлиқ қайтарилади.

Лицензияси чақириб олинаётган юқоридаги икки банк омонатчилари ўзларини хотиржам ҳис қилишлари мумкин
, – дейди Марказий банк расмийси.

Шунингдек, «Туркистон» ва «Hi-Tech Bank» фаолияти нега тўхтатилганига изоҳ берилди.

Қайд этилишича, «Туркистонбанк»нинг капитали 140 миллиард сўмни, «Hi-Tech Bank» капитали эса, 90 миллиард сўмни ташкил этади.
Амалдаги тартибга кўра, банклар устав капиталига нисбатан 100 миллиард сўмлик талаб бор.

«Туркистонбанк»да 117 миллиард сўм устав капитали бўлган. «Hi-Tech Bank»да 116 миллиард сўм устав капитали шакллантирилган. Умумий капитали устав капиталидан кам бўлганлигининг сабаби зарар кўргани учун умумий капитали камни ташкил қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Туркистонбанк» ва «Hi-Tech Bank» мижозларидан қанча қарзлиги айтилди