21:01 / 11.10.2022
1 173

Ўзбекистонда 9 ойда қанча никоҳдан ажралиш қайд этилган?

Ўзбекистонда 9 ойда қанча никоҳдан ажралиш қайд этилган?
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида республика бўйича 34 464 та никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этилган.

Ҳудудлар кесимида никоҳдан ажралишлар сони бўйича энг кўп Тошкент шаҳри (4433 та) ва Фарғона вилоятида (3979 та) қайд этилган.
Шунингдек, рўйхатда ҳар минг аҳолига қанча ажрашиш тўғри келиши кўрсатилган.

Бир оила бунёд бўлгунча қанча заҳмат (маҳаллий шароитда) керак. Тўй деган маросимлардаги чиқимлар халқни эзиб юборган. Ажрашишлар сонига қараб яна куюнади, одам. Орада фарзандлар бўлса, икки орада улар овора.

Оиланинг кушандаси бўлаётган ичкилик, билиб-билмай талоқ айтиб юбориш, учинчи шахсларнинг аралашуви, хиёнат сингари иллатлар тобора кўпаймоқда. Оилавий зўравонликлар ҳам бу масалада етакчи. Оиладагиларнинг зўравонлигига чидаб, фарзандларини ўксик тарбиялагандан ажрашган маъқул. Лекин болаларнинг кейинги тақдири-чи? Ўзини эплай олмаган эркаклар алимент тўламаса, унда яна қийин. Хуллас, ёшларни оилага тайёрлаш, никоҳ, оила, фарзанд, ота-онага масъулият масалаларида қаттиқроқ тарбия қилиш шарт.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият