18:51 / 12.10.2022
1 109

АҚШ Ўзбекистонга саноқли давлатдагина мавжуд божхона ускуналарини тақдим қилди

АҚШ Ўзбекистонга саноқли давлатдагина мавжуд божхона ускуналарини тақдим қилди
Самарқанд аэропорти чегара-божхона постига АҚШ вакиллари томонидан радиацияни аниқловчи илғор ускуналар топширилди. Вилоят божхона бошқармаси хабарига кўра, маросимда АҚШ энергетика вазири ўринбосари ёрдамчиси Кристине Бент ҳамда Ўзбекистон давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Мухторов иштирок этди.

Замонавий ускуналарнинг афзаллиги шундаки, инсон саломатлиги учун зарарли бўлган, кўз билан кўриб, қўл билан ушлаб бўлмайдиган радиациявий моддаларни масофадан аниқлайди. Қайд этилишича, сунъий интеллект йўналишидаги сўнгги ютуқларни ўзида мужассам этган ускуналар ҳозирга қадар АҚШ ҳудудидан ташқари бошқа бирор мамлакатда қўлланмаган. Келгусида бундай ускуналар Ўзбекистоннинг бошқа божхона постларида ҳам ўрнатилиши кутилмоқда.

АҚШ энергетика вазирлиги ва Ўзбекистон давлат божхона қўмитаси 2006 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келади. Ўтган йиллар давомида ядро хавфсизлиги борасида қатор амалий тадбирлар амалга оширилган. 2017 йилда эса вазирлик ва қўмита ўртасида меморандум имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Самарқандда ядро материалларининг контрабандасига қарши курашиш масалалари бўйича Марказий Осиё минтақавий конференцияси бўлиб ўтмоқда. “С5+1” форматида ташкил қилинган анжуманда АҚШ, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон вакиллари қатнашмоқда. 13 октябрга қадар давом этадиган тадбир ядро хавфсизлигини таъминлаш йўналишида ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » АҚШ Ўзбекистонга саноқли давлатдагина мавжуд божхона ускуналарини тақдим қилди