Давлат тест маркази томонидан 2022 йил 3-7 октябр кунлари 2022/2023-ўқув йили учун профессионал таълим муассасалари (коллеж ва техникумлар)га кириш тест синовлари ўтказилди.
Олий таълим вазирлиги хабарига кўра, бунда талабгорларнинг тест синовида тўплаган баллари тест синови ўтказилган куннинг эртасигаёқ my.dtm.uz сайтида эълон қилиб борилди.
Бугун, 15 октябр куни мазкур тест синовининг якуний танлов натижалари эълон қилинди. Талабгорлар танлов натижаларини my.dtm.uz сайти орқали шахсий кабинетидан билишлари мумкин.
Тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриент ёки унинг ота-онаси ёхуд улар ўрнини босувчилар (васийлар) икки кун давомида профессионал таълим муассасасида ташкил этилган апеллация комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга.
Бунда апелляция шикояти қабул қилингани тўғрисида абитуриентга хабарнома берилади.
Апелляция шикоятини берган абитуриент хабарномада белгиланган кунда ўзининг паспорти (туғилганлик ҳақида гувоҳнома) ва абитуриент рухсатномаси билан келиши шарт.
Апелляция шикояти икки иш кунида апеллация комиссияси томонидан абитуриентнинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
Мессининг салкам 1 миллион долларга сотилган салфеткаси ҳақида
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади