
Идеал аёлга хос 6 фазилат
Бахтли оила бекаси бўлиш учун қизлар оналарининг, бувиларининг маслаҳатига амал қилиб, рўзғор ишларини, овқат пиширишни ўрганади. Аммо йигитларнинг қалбини забт этиш учун бу нарсалар камлик қилади. Уларни бўйдоқлик сафидан ўчириш учун қандай ижобий фазилатларга эга бўлиш кераклигини “Еlle.ru” нашри сиз билан ўртоқлашади, дейилади "Даракчи" нашрида.
1. Ҳар қандай шароитда ҳам бахтли бўлиш қўлидан келади
Бундай аёл ҳар қандай шароитда ҳам, тақдирнинг минг бир синовига бардош бера олади, бахтсизликдан бахт топа олади. У ҳеч қачон об-ҳаводан, рўзғор ташвишларидан шикоят қилмайди, ташвишга тушмайди. Ўзини хотиржам тутади. Оптимистик кайфиятини йўқотмайди. Бахтли бўлиш ҳам ҳақиқий истеъдодни талаб қилади. Бундай қизлар йигитларни ўзларига оҳанрабодай тортади. Унинг ёнида бўлган ҳар қандай йигит ўзини бахтли ҳис қилади.
2. Қадрини билади
Дугоналаридан, қизиқишларидан воз кечиб, бутун борлиғини севимли инсонига бағишлаган қиз тезда севган йигитининг жонига тегади. Бу нарса аввалига йигитни қувонтирган бўлса, бора-бора зериктира бошлайди. Қизиқишлари, мақсади бўлмаган қиздан тезда кўнгли совийди.
3. Уни ҳурмат қилади
Эсли-ҳушли қиз одамларнинг олдида севган йигитини ерга уриб, ҳақорат қилмайди. Дугоналарига, онасига уни ёмонламайди. Агар у шунчалик ёмон одам экан, шундай йигитга турмушга чиқиш шартми? Уни ҳурмат қилган инсонни у ҳам ҳурмат қилади.
4. Илҳомлантиради
Олимларнинг тадқиқот жараёнида аниқлашларича, эркак кишини тарбиялаб, ўзгартиришга ҳаракат қилган аёл эмас, балки уни яхши томонга ўзгаришга илҳомлантирган аёлгина идеал аёл бўла олади. Бу ерда “тарбиялаш” сўзини “илҳомлантириш” сўзига алмаштириш лозим.
5. Оқилона йўл тутади
Ақлли аёллар икки турга бўлинади. Биринчи тоифадаги аёллар ўзининг ҳақлигини далиллар билан исботлайди. Бундай аёлнинг олдида эркак киши ўзини ожиз ва ахмоқ деб ҳис қилади. Иккинчи тоифадагилар эса эркак киши билан баҳслашганда усталик билан жанжалдан қочиб, юмшоқлик билан ўз фикрларига ишонтиради. Бундай ҳолатда эркаклар қайси тоифадаги аёлларни танлашини ўзингиз тушунаверинг.
6. Садоқатли бўлади
Гап оила қуриш ҳақида кетар экан, бу ерда вафо-садоқатнинг роли катта бўлади. Рўзғор ташвишлари ҳар қандай ҳис-туйғуни емириб юборади. Оилани сақлаб қолиш инсондан сабр-тоқатни, кечиришни, ишончни талаб қилади. Оилада жанжалли вазиятлар юзага келганда садоқат синовдан ўтади. Ҳар қандай вазиятда ўзини оғир-босиқ тутган қиз йигитларнинг ҳурматига сазовор бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар