18:15 / 16.10.2022
1 790

Бугунги кундаги урушлардан асл мақсад нима?

Бугунги кундаги урушлардан асл мақсад нима?
Бугунги кундаги урушлар бойлик учунми? Ёки бўлмаса мансаб сабабиданми? Қандай манфаатлар ва мақсадлар тўқнашмоқда. Урушнинг демократик ёки автократик давлатларда бўлиши ва бунда халқ ҳам айбдор эканлиги ҳақида сиёсий ёндашув бор деб ёзади Azon.uz нашри.

Сиёсатшунос, Ҳамид Содиқ шундай дейди: “Шундай бўладики маълум давлатларда 20-30 йил давомида автократия ўрнатилади. Маълум бир шаҳс ва институционал давлатни ажратиб бўлмайди, кристаллашиб кетади. Уруш автократларнинг ҳокимиятда қолишнинг ричаги эканлигини унутмаслигимиз керак.

Маълум бир халқ ўзининг давлати бошқа давлатга агрессия қилаётган экан айбдор халқ ҳам бўлади. Яъни ўзининг автократини тийиб турмагани, унга баланс бермагани, вақтида ҳокимиятдан олмаганлиги учун. Ва моҳиятан халқ ҳам урушнинг битта сабабчиларидан бири. Ҳокимиятда нафснинг ҳамма белгилари бор.

Шунинг учун жамият сиёсий институтларини шакиллантириб раҳбарнинг манфаати учун, оиласининг ва ҳаттоки атрофдаги давлатлар манфаати учун ҳам унинг ҳокимиятда кўп қолиб кетмаслигини таъминлаши керак. Чунки кичик давлат бўла туриб ўзидан буюк хон ясаётганларни кўриб турибмиз”.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бугунги кундаги урушлардан асл мақсад нима?