20:19 / 16.10.2022
1 860

Давлат хизматчиларининг одоб-аҳлоқ қоидалари тасдиқланди

Давлат хизматчиларининг одоб-аҳлоқ қоидалари тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Давлат фуқаролик хизматчилари намунавий қоидалари ҳамда Одоб-аҳлоқ комиссияси тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

Низом билан касбий фаолиятга оид, хизмат фаолиятига оид ҳамда хизматдан ташқари одоб-аҳлоқ қоидалари тартибга солинади.

Намунавий қоидаларга мувофиқ, давлат фуқаролик хизматчилари меҳнат фаолияти давомида ва ишдан ташқари вақтда хулқ-атворнинг қуйидаги умумий қоидаларига амал қилиши лозим:
  • давлат хизматининг обрўсига путур етказиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилиш;
  • масъулият, касбига садоқат ва ҳалолликни кундалик шиорга айлантириш;
  • мураккаб вазифаларни бажаришда ҳамкасбларига кўмаклашиш ва бошқалар.

Давлат органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва бошқа ташкилотлар жорий йилнинг 25 октябрь санасига қадар ўз фаолияти хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда одоб-аҳлоқ қоидаларини тасдиқлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Давлат хизматчиларининг одоб-аҳлоқ қоидалари тасдиқланди