21:13 / 22.10.2022
1 571

Қашқадарёда Nexia-3 машинасида хавфли манёврлар қилган ҳайдовчи жаримага тортилди (видео)

Қашқадарёда Nexia-3 машинасида хавфли манёврлар қилган ҳайдовчи жаримага тортилди (видео)
Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида бир нечта автомашиналар йўл ҳаракати қоидаларига зид равишда хавфли манёврлар қилгани акс этган видео тарқалганди. «Нафасnews»нинг маълум қилишича, хавфли қоидабузарликлар қилган Nexia-3 ҳайдовчиси қилмишидан пушаймонлигини айтиб, мурожаат йўллади.

Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ўрганиш ишларини олиб борган. Ҳайдовчининг шахси аниқлангач, у билан суҳбат олиб борилган. Йигит дўстининг тўйига боргани, ёшлик қилиб, хатога йўл қўйгани ва ишидан пушаймон эканини билдирди.


Қоидабузар ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-5-моддаси билан маъмурий байёнома тузилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари (3 миллион сўм) миқдорида жарима солинди ва автомашина жарима майдонига жойлаштирилди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият