
Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда давлат раҳбари топшириғига асосан икки йил давомида пухта ишланиб, янгидан ишлаб чиқилган Меҳнат кодекси лойиҳасига тўхталиб ўтилди.
Бугунги кунда меҳнат ресурслари (мамлакат аҳолисининг меҳнатга лаёқатли ёшдаги қисми, иқтисодий ресурсларнинг таркибий унсури; 16 ёшдан 55 ёшгача бўлган аёллар, 60 ёшгача бўлган эркаклар меҳнат ресурсларига киритилади) қарийб 19 миллион кишига етди, корхоналар сони эса сўнгги уч йилда 2 баравар ошди.
Амалдаги Меҳнат кодекси 1995 йилда қабул қилинган бўлиб, ўшанда хусусий сектор улуши атиги 21 фоиз бўлган, ҳозир 83 фоиздан ошгани қайд этилди. Шу боис янги кодексда тадбиркорлар учун кенг имкониятлар яратилмоқда, аҳоли бандлигини ошириш бўйича кўплаб қулай шароитлар кўзда тутилмоқда.
Давлат раҳбари бу муҳим кодексни қабул қилишдан аввал унинг ижросини самарали ташкил қилиш асосий масала экани таъкидланди. Бўлаётган янгиликларни аҳолига, ҳамма вазирларга, ҳокимларга, 600 мингга яқин корхона раҳбарларига етказиш, тушунтириш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар