15:28 / 26.10.2022
1 795

Машҳур қори Шайх Абдулбосит Абдуссамаднинг ўғли юртимизга келди

Машҳур қори Шайх Абдулбосит Абдуссамаднинг ўғли юртимизга келди
Кеча “Бутун жаҳон қорилар мусобақаси”нинг уч карра ғолиби, қироати аудио кассеталарга биринчи ёзилган инсон, Миср қорилар уюшмасининг илк президенти, “Жаннатдан келган овоз эгаси” ва “Макка овози”, деб баҳо берилган Абдулбосит қори Абдуссамад раҳимаҳуллоҳнинг ўғли Шайх Ёсир Абдулбосит юртимизга ташриф буюрди.

Тошкент халқаро аэропортида меҳмонни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон Иномов ва бир гуруҳ мутасаддилар кутиб олди.

Шайх Ёсир Абдулбосит ўғлининг диёримизга ташрифи давомида муборак қадамжолар, диний таълим муассасалари, жоме масжидларга зиёратлари режалаштирилган ва уламолар билан мулоқотлар қилиши назарда тутилган.

Маълумот ўрнида, машҳур Шайх Абдулбосит Абдуссамаднинг 11 нафар – 7 ўғил ва 4 қиз фарзанди бўлган. Шайх Ёсир мазкур қуръоний оиланинг ўнинчиси, яъни ўғил фарзандларнинг энг кенжаси ҳисобланади.

Шайх Ёсир Қуръон таълимини отаси Шайх Абдулбоситдан олган. У Қуръони карим қироатига тўлиқ вақт ажратиш мақсадида турли меҳнат фаолиятларини тугатган. Ҳозирда Қуръони карим қироатлари ва тажвиди бўйича фаолият олиб бормоқда.

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият