
Мажбурий ижро бюросининг Косон тумани бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Л.Н. томонидан Косон туман “Навбаҳор” МФЙ туман захира ер фондининг 368,0 кв.м ер майдонида ноқонуний қурилган иморат биноси қарздорнинг ҳисобидан мажбурий тартибда буздириш ҳамда, қарздорни ушбу ер майдонидан мажбурий тартибда кўчириб, ер майдонини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги ижро ҳужжати 2022 йил 06 январь куни келиб тушган.
Ижро ҳужжати талабларини ихтиёрий равишда бажариши учун бир неча маротаба огоҳлантиришларга қарамасдан, қарздор ноқонуний қурилган иморат биносини бузмаган.
Ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочилари томонидан мазкур ижро варақада белгиланган ноқонуний қурилган иморат биносини мажбурий тартибда буздирилиши, қарздорни мазкур ер майдонидан мажбурий тартибда кўчирилиши ва қарздорнинг зиммасига ушбу ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш мажбурияти юклатилиши таъминланиб, ижро ҳужжати тамомланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар