
Мамлакатимизда ёшларни оммавий спорт турларига қизиқтириш, хусусан шахмат шашка тўгаракларига мунтазам жалб этиб бориш йўналишида эътирофга лойиқ ишлар амалга оширилмокда. “Соғлом танда - соғ ақл” деганларидек бугунги кун ёшлари билим ва кўникмаларни эгаллаш билан бир қаторда жисмоний жиҳатдан чиниқиб улгаймокдалар.

Жорий йил 26 октябрь куни пойтахтимизнинг Яшнобод туманида жойлашган 155- сонли умумтаълим мактабида шахмат бўйича мусобақа ташкил этилди. Юқори синф ўкувчилари ўртасида ўтказилган мусобақа иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Улар орасида шахмат бўйича туман ва шаҳар босқичларида ўтказилган мусобақаларнинг ғолиблари ҳам бор. Келажакда шахмат спорти бўйича мураббий бўламан деган ёшлар ўзларидан кичик ёшдаги болажонларга маҳорат дарсаларини ўтишди.

Мусобақага нафақат шахматга қизикувчи ёшлар, балки спортнинг дзюдо, кўпкураш, белбоғли кураш турларига қизиқувчи ўқувчи ёшлар ҳам жам бўлишди. Зулфия Юсупова раҳбарлигидаги мактаб жамоаси бу каби тадбирларни ташкил этиш орқали ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини ошириш билан бирга спортга бўлган муҳаббатларини яна ҳам юксалтириб боришга ҳисса қўшишмоқда. Бўлиб ўтган тадбир дўстона кайфиятда ўтди.

Болажонлар шахмат бўйича маҳоратларини оширдилар, фикр алмашдилар, келажакдаги орзу ва мақсадлари ҳақида суҳбат қурдилар. Тадбирда шахмат бўйича спорт мураббийи Равшан Шукуров иштирок этиб маҳорат дарсини ўтиб берди ва кўплаб шогирдларининг эришган ютуқлари ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берди. Бу каби тадбирлар кузги таътил кунларида ҳам давом этади. Максад битта - ўсиб келаётган ёш авлодни спортга ошно этиш, уларнинг руҳан тетик, соғлом ва баркамол бўлиб камолга етишларини таъминлашдир.
Хасанова Умида
Яшнобод тумани 155 - сонли умумтаълим
мактабининг тарғиботчиси
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг Яшнобод тумани 155 - сонли умумтаълим
мактабининг тарғиботчиси

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар