date

Ўзбекистонда хориж телеканаллари эфирга узатилиши бошланди

Ўзбекистонда хориж телеканаллари эфирга узатилиши бошланди
Фото: UzDigital TV
Ўзбекистонда рақамли телевидение операторлари ўз пакетларига Россия каналларига муқобил сифатида бошқа мамлакатларнинг янгиликлар каналларини қўшди.

2022 йил ноябр ойидан бошлаб Ўзбекистоннинг рақамли телевидение операторлари турли тиллардаги бир қатор хорижий телеканалларни ўз пакетларига киритишди. Бунгача ўзбекистонликлар маҳаллий каналлардан ташқари асосан Россия каналларини томоша қилишлари мумкин эди.

UzDigital TV компанияси Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида қўшимча 5 та — BBC World News (Буюк Британия), CNN International, Bloomberg (АҚШ), CGTN (Хитой) ва TRT Avaz (Туркия) каби каналлар кўрсатилишини маълум қилди.

Қолаверса, рақамли телевидение компаниялари веб-сайтларида Fox News, CNBC, SkyNews, France 24, «Беларусь 24» ва бошқа халқаро телеканалларни кўриш мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда хориж телеканаллари эфирга узатилиши бошланди