Қашқадарё қишлоқ хўжалиги бошқармаси масъуллари пора билан ушланди

Қашқадарё қишлоқ хўжалиги бошқармаси масъуллари пора билан ушланди
Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси бўлим бошлиғи М.А. ва Насос станциялари ва энергетика бошқармаси Чироқчи участкаси бошлиғи С.А. фуқаро Б.Э.га танишлари орқали Чироқчи туманидаги “Ч.Ч.” фермер хўжалиги дала майдонидан давлат дастурига киритилган қудуқни қазиб ишга тушириш учун ҳужжатларни расмийлаштириб беришини айтиб, эвазига 2 500 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар