
5 май—Жорий тақвим бўйича 2016 йилнинг 125-куни.
5 май — Халқаро ногиронлар ҳуқуқлари учун кураш куни
5 май — Халқаро доя (акушер)лар куни.
Воқеалар:

1994 йил — “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони, “Олтин юлдуз”, “Жасорат”, “Шуҳрат” медаллари, “Мустақиллик”, “Дўстлик” орденлари таъсис этилди.
1788 йил — Испан денгизчиси Мартинес Канаданинг Ванкувер оролларини очди.
1836 йил — Бельгияда Европадаги илк темир йўл ишга тушди.

1912 йил — Швециянинг Стокгольм шаҳрида V Олимпия ўйинларига старт берилди.
1956 йил — Токио шаҳрида дзюдо бўйича биринчи жаҳон чемпионати бошланди.
Таваллудлар:

1811 йил — америкалик кимёгар, Ойни биринчи бўлиб суратга олишга эришган Жон Драпер,
1813 йил — даниялик файласуф, экзистенциализм асосчиси Сёрен Кьеркегор,
1818 йил — немис файласуфи ва сиёсатчиси, коммунизм назарияси асосчиси Карл Маркс,
1846 йил — польяк ёзувчиси, 1905 йилги Нобель мукофоти соҳиби Генрик Сенкевич,
1918 йил — Ўзбекистон ФА академиги, адабиётшунос Матёқуб Қўшжонов,
1961 йил — Ўзбекистон халқ артисти Нўъмон Муродов,
1981 йил — британиялик таниқли қўшиқчи Крейг Дэвид,
1988 йил — инглиз қўшиқчиси Аде́ль,
1989 йил — америкалик қўшиқчи ва мусиқачи Крис Браун дунёга келишган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар