Тошкент вилоятида Nexia-2 машинаси ёниб кетди

Тошкент вилоятида Nexia-2 машинаси ёниб кетди
Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 16 ноябр куни соат 09:15 ларда М-39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Тошкент вилояти, Зангиота тумани ҳудудидан ўтувчи 818-километрида Камаз юк машинаси ва Nexia-2 иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

1981 йилда туғилган ҳайдовчи З.Ғ. Nexia-2 машинаси билан ҳаракатланаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланган ва қайрилиб олаётган «Камаз» юк машинасининг ғилдираги билан тўқнашган.
Тошкент вилоятида Nexia-2 машинаси ёниб кетди
Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати
Тўқнашув оқибатида Nexia-2 машинасида ёнғин содир бўлган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан ўчирилган, аммо унгача Nexia-2 машинасининг салон, мотор қисмлари ва олд ғилдираги ёниб кетган.

Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар