10:30 / 22.11.2022
1 002

Самарқандда маҳалла раиси қиморбозлиги сабаб ишдан олинди

Самарқандда маҳалла раиси қиморбозлиги сабаб ишдан олинди
Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Қозоқ Найман маҳалласи раиси қиморбозлиги сабаб ишидан айрилди.

Вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бошқармаси берган маълумотга кўра, маҳалла раиси А.Арслоновнинг улфатлари билан ўртага пул тикиб қимор ўйнаётгани акс этган суратлари ижтимоий тармоқларда тарқагач, Бошқарма масъул ходимлари ҳолатни ўрганган.

Ўрганиш натижасида маҳалла раисининг ўз хоҳиши билан ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзганлиги аниқланиб, аризасига биноан маҳаллада вакиллар йиғилиши ўтказилган ва унинг аризаси «Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»га қонуннинг 11,24 моддаларига мувофиқ қаноатлантирилган.

«Шунингдек, маҳалладаги хотин-қизлар фаоли Д.Гаппарова вақтинчалик маҳалла раиси вазифасини бажарувчи этиб сайланди», – дейтилади Бошыарма хабарида.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда мазкур маҳалла раисининг қиморхона очгани ва маҳалла аҳлига ҳеч қандай фойдаси тегмаётгани тўғрисида танқидий фикрлар тарқалган эди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият