13:48 / 22.11.2022
1 082

Бўкада икки юз минг сўмлик банкнотани сохталаштирганлар қўлга олинди

Бўкада икки юз минг сўмлик банкнотани сохталаштирганлар қўлга олинди
Фото: Прокуратура департаменти.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўка туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда фуқаролар З.Э. ва К.К. туманнинг марказий кўчасида жойлашган савдо марказида амалга оширган хариди учун «Ф.С» МЧЖ сотувчиси Н.Қ.га 2 дона 200 минг сўмлик қалбаки купюраларни берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият