15:34 / 28.11.2022
986

1 декабрдан субсидия олиш учун ариза ҳокимлик томонидан кўриб чиқилиши бекор қилинади

1 декабрдан субсидия олиш учун ариза ҳокимлик томонидан кўриб чиқилиши бекор қилинади
2022 йил 1 декабрдан субсидия олиш учун аризанинг туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқилиши бекор қилинади.

Субсидияга талабгорларни танлаб олиш комиссиялари таркибидан Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлари чиқарилади.

Субсидия олиш учун аризани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентлиги бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш тартиби бекор қилинади.

Бунда, мазкур ташкилотлар маълумотлари subsidiya.idm.uz дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шакллантирилади.

Субсидия ажратиш мақсадида уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлаш ижтимоий мезонлари доирасида қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тоифасига киритилади:
  • ёш оилалар, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар;
  • олис ва чекка ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассислар ва тиббиёт ходимлари.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият