18:20 / 29.11.2022
1 826

Тажимуратовни елкасида кўтариб борган шахс судда уни «фирибгар» деб атади

Тажимуратовни елкасида кўтариб борган шахс судда уни «фирибгар» деб атади
Бугун соат 9:00да Нукус воқеалари бўйича суднинг иккинчи куни ўз ишини бошлади.

Суд ишида айбланувчи А. Турданов кўрсатма берди. У 1-2 июль кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларда спортчиларнинг иштирок этишини таъминлаган ва Д. Тажимуратовни елкасига ўтқазиб, Жўқорғи Кенгесни эгаллаш мақсадида олиб борган.

Судланувчи бу ишни ўзи хоҳлаб амалга оширгани, уни ҳеч ким мажбурламагани ҳақида гапирди.

Азамат Турданов, шунингдек, Д. Тажимуратовга қарши кўрсатма берди. У Тажимуратовни «фирибгар» ва «жиноятчи» деб атади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ судланувчиларга қандай айблар қўйилаётгани маълум қилинганди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият