Фото: VisualRian
Россия бош вазири Михаил Мишустин Самарқандга келди. У Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан икки томонлама комиссия мажлисини ўтказади. Мишустиннинг Ўзбекистондаги иш дастури эртага, 2 декабрда бошланади, деб хабар берди «Вести».
Қўшма комиссия Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг долзарб масалаларини муҳокама қилади. Савдо-иқтисодий, саноат ва энергетика соҳаларидаги ишларга алоҳида эътибор берилади, деб ёзди «Интерфакс».
2 декабр куни икки бош вазир Россия-Ўзбекистон бизнес-форумининг шўъба йиғилишида сўзга чиқиши кутилмоқда. Тадбирда ишбилармон доиралар вакиллари савдо-иқтисодий ҳамкорлик, транспорт-логистика, шунингдек, саноат лойиҳалари ва саноат кластерларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади. Форумда Россия томонидан 150 дан ортиқ ташкилотдан 360 дан ортиқ киши иштирок этади.
Тадбир олдидан Мишустин «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» миллий саноат кўргазмасига ташриф буюради, дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
Белгородда Украина ўққа тутиши оқибатида 8 киши яраланди
“Ўзгидромет” 10 май куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди
Петер Сиярто: “Венгрия НАТОнинг Украинага ёрдам бериш бўйича 'аҳмоқона миссияси'да қатнашмайди”
“Бавария” футболчиси “Реал” дарвозасига урилган гол пайтида офсайдда қолмаган
Ўзбекистон тарихий суратлари тўплами ЮНEСКО «Жаҳон хотираси» рўйхатига киритилди