
Гулистонлик 38 яшар эркак ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, пластик картасидан 3,8 млн сўм ечиб олингани хусусида шикоят қилади.
“Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, пулларни ўзлаштирган шахс фуқаро Б.С.нинг ўғли 6 синф ўқувчиси, 2008 йилда туғилган А.Ф. эканлиги аниқланган”, дейилади ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабарида.
Таъкидланишича, суриштирув ишлари давомида 14 яшар бола “PUBG” онлайн ўйинига муккасидан кетгани, отасининг пластигини ўзининг аккаунтидаги ҳисобига улаб, пулларни ўйинга тикиб юборгани маълум бўлган.
“Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳурматли фуқаролар фарзандларингиз тарбиясига бефарқ бўлманг, уларнинг мобил телефонлари ва гаджетларини кўздан кечириб боринг”, дейилади расмий муносабатда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар