09:33 / 02.12.2022
2 338

Нима учун муслима аёлларга ғайридин эркакка турмушга чиқиш тақиқланган?

Нима учун муслима аёлларга ғайридин эркакка турмушга чиқиш тақиқланган?
Аввало шуни таъкидлаш керакки, Ислом дини динлараро никоҳларни қуллаб-қувватламайди. Исломнинг умумий қоидаси шундаки, мусулмонлар мусулмонларга уйланишлари керак. Мусулмон эркак ёки аёл мусулмон бўлмаган эркак ёки аёлга уйланмаслиги лозим. Фақат аҳли китоблардан покиза қизларга уйланишлари мумкин бўлган мусулмон эркаклар бундан мустасно. Ҳар қандай ҳолатда ҳам мусулмон аёл, насроний ёки яҳудий эътиқодидаги аёлдан кўра мусулмон эркакка кўпроқ мос келади.

Бунинг сабаби шундаки, никоҳ фақатгина инсоннинг шаҳвоний истакларини бажаришга асосланган тушунча эмас, балки бу ҳамжиҳатликни талаб қилувчи бир иттифоқдир. Никоҳ осойишталик, иймон ва ислом ахлоқи асосида оила барпо қилишни мақсад қилган. Бу вазифани бажариш учун бутун оила Аллоҳнинг йўлини қўллаши ва Унинг шариатини етказишга ҳаракат қилиши керак.

Кўриниб турибдики, Ислом дини мусулмон аёлни эътиқодига путур етказадиган нарсалардан узоқлаштириш мақсадида мусулмон бўлмаган кишига турмушга чиқишини тақиқлаган. Аслида эса ислом динини ҳимоя қилишни мақсад қилган. Бу мақсадни амалга ошириш учун мусулмонни динига таҳдид соладиган бирор нарсага аралашишни тақиқлайди. Мусулмон аёл яҳудий ёки насроний эри билан бўлганида ўз динини хавфсиз деб ҳисобламайди, айниқса аҳли китобларнинг аксарияти Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга муносиб ҳурмат кўрсатмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда қуйидагича марҳамат қилади:

Яҳудийлар ҳам, насоролар ҳам уларнинг миллатига эргашмагунингча, сендан зинҳор рози бўлмаслар. «Албатта, Аллоҳнинг ҳидояти, ҳа, ўшагина ҳидоятдир», – деб айт. Агар ўзингга келган илмдан кейин ҳам уларнинг ҳавойи нафсларига эргашсанг, сенга Аллоҳдан (қутқарувчи) дўст ҳам, ёрдамчи ҳам йўқдир” (Бақара, 120).

Умуман олганда, эр оиланинг бошлиғи эканлигини ҳисобга олсак, мусулмон бўлмаган эр мусулмон хотинига ўзига ноқулай бўлиб туюлиши мумкин бўлган баъзи исломий урф-одатларни бажаришига тўсқинлик қилиши мумкин. Масалан, рўза тутиш, ҳатто рўза вақтида яқинликдан сақланиш. Натижада, у уни динини ўзгартиришга мажбур қилиши ва агар у рад этса, вазият ажралиш билан якунланиши мумкин.

Нега Ислом мусулмон эркакка насроний ёки яҳудий аёлга уйланишга рухсат берганига келсак, ҳар бир мусулмон Мусо ва Исо (алайҳиссалом)га иймон келтириши ва Аллоҳнинг барча пайғамбарларини ҳурмат қилиши аниқ. Шундай қилиб, мусулмон аёлининг насроний ёки яҳудий бўлишидан ҳеч қандай зарар кўрмайди, чунки Исломнинг бошқа динларга нисбатан бағрикенглик руҳи унинг қалбига сингиб кетган бўлади.

Таниқли мусулмон олими, Шимолий Америка Фиқҳ Кенгаши аъзоси Шайх Муҳаммад ал-Ҳанутий шундай дейди: “Агар Аллоҳ таоло мусулмон аёлни мусулмон бўлмаган кишига уйланишини ман қилган бўлса, биз мусулмонлар бунга иймон келтиришимиз ва бунга риоя қилишимиз керак. Иймонга келсак, ҳамма нарсани Аллоҳ фарз қилган ёки унинг Расули бажарганини қабул қилмагунимизча мусулмон бўла олмаймиз".

Қуръони каримнинг Ҳужурот сурасида: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ ва Унинг Расули олдида ўзингизни олдинга қўйманг...”, дея марҳамат қилинади.

Агар ғайридинга уйланмасликнинг фойдалари ҳақида сўрасангиз, сизга кўп сабабларни санашимиз мумкин. "Эркак ўз уй хўжалигининг бошқарувчисидир. У мусулмон хотинини кўп ишларни қилишига тўсқинлик қилиши мумкин. Бундан ташқари, никоҳ яхши исломий ҳаётга эга бўлишимиз учун бир муассасадир. Аллоҳни рози қилиш бизнинг биринчи рақамли мақсадимиз. Агар аёл мусулмон бўлмаган кишига турмушга чиқадиган бўлса, эҳтимол, у фақат рўзғор хизматчисига айланиб қолади."

Бу масалага кенгроқ ойдинлик киритиш мақсадида таниқли мусулмон олими шайх Юсуф Қарзовийнинг машҳур “Исломда ҳалол ва ҳаром” китобидаги “Аҳли китобдан бўладими ёки йўқми, мусулмон бўлмаган кишига уйланиш ҳаромдир”, деган сўзларини келтирмоқчиман. Аллоҳ таолонинг: “... (қизларингизни) иймон келтирмагунича мушрикларга турмушга берманг...” (Бақара, 120). “Эй мўминлар, уларни кофирларга қайтарманг. Уларга (хотин сифатида) рухсат берилмаган ва уларга (эр сифатида) рухсат берилмаган” (Мумтаҳана, 10)", деган сўзларини зикр қилиш мумкин.

Аҳли китоблар учун истисно қиладиган ҳеч қандай матн йўқ. Демак, юқоридаги оятларга асосланиб, мусулмонлар орасида бу тақиқ ҳақида ижмо мавжуд. Шундай қилиб, мусулмон эркак насроний ёки яҳудий аёл билан турмуш қуришга рухсат берилган бўлса, мусулмон аёл насроний ёки яҳудий эркакка турмушга чиқиши мумкин эмас. Бу фарқнинг кўплаб асосли сабаблари бор.

Биринчидан, эркак оила бошлиғи, оилани сақлайдиган ва хотини учун масъулдир. Ислом мусулмоннинг насроний ёки яҳудий хотинига эътиқод ва амал қилиш эркинлигини кафолатлаган бўлса, унинг ҳуқуқларини ўз эътиқодига кўра ҳимоя қилса, бошқа динлар, масалан, яҳудийлик ва насронийлик, бошқа эътиқодли аёлга эътиқод ва эътиқод эркинлигини кафолатламайди ва унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилмайди.

Шундай экан, Ислом дини муслималарнинг келажагини қандай қилиб ўз динини ҳурмат қилмайдиган, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ўйламайдиган одамларнинг қўлига бериб қўйиши мумкин? Турли эътиқодли эркак ва аёл ўртасидаги никоҳ фақат эрнинг хотинининг эътиқодига бўлган ҳурматига асосланиши мумкин. Акс ҳолда яхши муносабатлар ҳеч қачон ривожлана олмайди. Энди мусулмон киши гарчи кейинчалик уларда бузилишлар рўй берган бўлсада, яҳудийликни ҳам, насронийликни ҳам илоҳий дин деб ҳисоблайди.

Шунингдек, у Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга Тавротни, Исога Инжилни нозил қилганига, Мусо ҳам, Исо алайҳиссалом ҳам Аллоҳнинг элчиларидан бўлганига ишонади. Шунга кўра, мусулмоннинг насроний ёки яҳудий хотини ўз эътиқодининг асосий қоидаларини, Китобини ва пайғамбарларини ҳурмат қиладиган эркакнинг ҳимояси остида яшайди, бундан фарқли ўлароқ, яҳудий ёки насроний Исломнинг илоҳий дин эканлигини, китоби ёки пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни тан олмайди.

Ушбу ҳолатда қандай қилиб муслима аёл бундай эркак билан яшай олади, ҳолбуки, унинг дини ундан маълум ибодатлар, бурч ва фарзларга риоя қилишни ҳамда маълум тақиқларни талаб қилади? Мусулмон аёл ҳар қадамда оила раҳбари томонидан бу борада қаршиликка учраса, ўз эътиқодига ҳурматини сақлаб қолиши ва динини тўғри бажариши мумкин бўлмаса?

Бундан маълум бўладики, ислом мусулмон эркакнинг мушрик аёлга уйланишини тақиқлашда ўзига яраша сабаблар бор, чунки Ислом ширкка мутлақо қарши бўлганлиги сабабли, бундай ҳолатда ўзаро бир-бирларига муҳаббат ва ҳурмат кўрсатиб бирга яшашнинг мумкин эмаслиги аниқ".

Абдулқодир Маҳмуд

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нима учун муслима аёлларга ғайридин эркакка турмушга чиқиш тақиқланган?

Жамият янгиликлари