18:00 / 02.12.2022
2 487

Юлдуз Усмонова саломатлигидаги муаммо ҳақида нималар деди?

Юлдуз Усмонова саломатлигидаги муаммо ҳақида нималар деди?
Ўзбекистон халқ артисти «М Коктейл» кўрсатувига берган интервьюсида бир ярим ой касал бўлиб ётгани, нима сабабдан ёшларбоп мусиқалар куйлаётгани ва битта қўшиқни икки-уч кишига сотиб юбораётганлар ҳақида гапирди.


Юлдуз Усмонова нима сабабдан бир муддат кўринмай қолгани ҳақида
Бир-бир ярим ой иситмаладим, йўталдим, касал бўлдим, шунчаки буни ҳеч қаерга овоза қилмадим. Иссиқ жон, билиб бўлмайди. Шунинг учун ҳамма нарса менга боғлиқ эмас, ҳалигача йўталиб турибман.

«Ҳеч бўлмаса кечаси юриб оламан»
Кун қисқа бўлиб қолди, кундузи спорт залларига борар эдик. Ҳозир дарсларим, репитицияларим бор. Уйда рўзғорга ҳам қараш керак, вилоятларга бордик. Айни дамда шаҳардаман, ишларимни қиляпман. Ҳақиқатан вақт етмаяпти. Ҳеч бўлмаса кечаси юриб оламан, ёзда яхши эди, кечаси бир-иккиларда ҳам юрардик. Ҳозир ҳам бир-иккида ҳеч ким ухламайди. Менимча юриб келиш керак, соғлиқ учун фойдали.

«Биз бошқа йўналишда қиламиз, ўз йўналишимиз бор»
Ҳозир ҳамма қўшиқларнинг ритми бир хил. Биз бошқа йўналишда қиламиз, ўз йўналишимиз бор. Бир-бирига ўхшаб қолмасин деймиз. Санъатнинг бир ингичка томони бор, қўшиқни олгандан кейин пулини олиб қўйиб уни икки-учта одамга сотиб юборган тарафлари ҳам бўлади. Энг ёмони шу. Пулини олиб, еб қўйиб шундай қилган ижодкорлар ҳам бор, бу мумкин эмас.

Ёшлар деганда ҳозир рўмол ўраган ҳожи оналарнинг кўпи ёш. Шунинг учун кўпроқ ёшларбоп мусиқалар яратишга ҳаракат қилдик.

Юлдуз Усмонова, Халқ артисти, Соғлик

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юлдуз Усмонова саломатлигидаги муаммо ҳақида нималар деди?