20:49 / 05.12.2022
1 304

Биноси хатланганидан сўнг тадбиркор кредит қарзини тўлиқ тўлади

Биноси хатланганидан сўнг тадбиркор кредит қарзини тўлиқ тўлади
Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 20.09.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “Х.P.O” МЧЖдан ундирувчи АТ “Халқ банки” фойдасига жами 267.841.953 сўм кредитдан бўлган қарздорликни ундириш ҳамда ундирувни гаровдаги мулкка қаратиш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Хива шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган бўлиб, бўлим давлат ижрочиси томонидан қонунда белгиланган тартибда ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Ижро ҳаракатлари давомида кредит шартномасига асосан гаровга қўйилган 1.204 кв.метр ер майдонида жойлашган “Маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси” биноси рўйхатга олиниб, хатланди.

Қарздор жамият вакилларига қарздорлик бартараф этилмаса, мулк сотувга қўйилиши юзасидан огоҳлантириш берилди.

Шундан сўнг, “Х.Р.О” МЧЖ 267.841.953 сўм миқдордаги кредит қарздорлигини тўлиқ бартараф этди ва ижро ҳужжати амалда тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Биноси хатланганидан сўнг тадбиркор кредит қарзини тўлиқ тўлади