date
views 1 078

«Аэрофлот» Тошкент ва Самарқандга мунтазам парвозларни йўлга қўяди

«Аэрофлот» Тошкент ва Самарқандга мунтазам парвозларни йўлга қўяди
Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпанияси Санкт-Петербург—Тошкент ва Санкт-Петербург—Самарқанд йўналишлари бўйича мунтазам парвозларни йўлга қўйиши ҳақида хабар берилган эди. Uzbekistan Airports ушбу қатновлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Қайд этилишича, Санкт-Петербургдан Тошкентга биринчи йўловчи рейси 17 декабрга белгиланган. Парвозлар Boeing 738 самолётларида ҳафтасига уч марта — чоршанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Санкт-Петербургдан Самарқандга рейслар ҳам ҳафтасига уч марта — сешанба, пайшанба ва шанба кунлари Boeing 738 самолётларида амалга оширилади. Биринчи парвоз 16 декабрь куни амалга оширилиши режалаштирилган эди. Аммо рейс 16 декабрдан 20 декабрга кўчирилди.

«Аэрофлот» — Россиянинг давлат-хусусий авиакомпаниясидир. Аэрофлот гуруҳига, шунингдек, «Россия» авиакомпанияси ва «Победа» лоукостер авиакомпаниялари киради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Аэрофлот» Тошкент ва Самарқандга мунтазам парвозларни йўлга қўяди