date
views 1 580

Мармар конига ниқоб таққан босқинчи кирди

Мармар конига ниқоб таққан босқинчи кирди
Жорий йилнинг 28 ноябрь куни соат 23:00 ларда номаълум шахс юзига қора рангли ниқоб кийган ҳолда, Навоий вилояти, Томди тумани ҳудудида фаолият олиб бораётган қўшма корхонанинг мармар кони қоровулхонасига бостириб киради.

Босқинчи корхона қоровули, 55 ёшли Р.У.га ҳужум қилиб, унинг юз қисмига уриб, қўлларини арқон билан боғлаб, корхона омборхонаси қулфини бузиш йўли билан очиб, умумий қиймати 4.000.000 сўмлик 35 миллиметр диаметрли, узунлиги 50 метр бўлган мис кабелларини босқинчилик йўли билан олиб, ҳодиса бўлган жойидан яширинган.

Олиб борилган тергов-тезкор ишлар натижасида мазкур жиноятни Янги Зарафшон МФЙда яшовчи, туманда жойлашган ўрта мактабларнинг бирида қоровул бўлиб ишловчи 30 ёшли К.А. юзига ниқоб кийган ҳолда давлат рақам белгиси бўлмаган «Урал» русумли мотоциклида корхонанинг ҳудудига келиб, мазкур жиноятни содир қилганлиги аниқланиб, ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 164-моддаси 3-қисми «в» банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда юқоридаги шахс нима сабабдан ушбу жиноятга қўл урганлиги аниқланмоқда, дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мармар конига ниқоб таққан босқинчи кирди