
Болаларнинг соғлом ва баркамол авлод сифатида вояга етишида ота-оналар масъуллигига ва улар ўзларининг вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларини ижтимоий таъминлашга мажбур эканлиги қонунларимизда белгилаб қўйилган.
Хусусан, Бюронинг Ўзбекистон тумани бўлими томонидан алимент ундириш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар давомида, ФИБ Ўзбекистон туманлараро судининг 17.12.2014 йилги қарздор Б.Н.дан ундирувчи Б.С. фойдасига 2 нафар фарзандини моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Бюро томонидан олиб борилган тушунтиришлар сабаб 01.12.2022 йил куни қарздор фарзандини вояга етгунга қадар тўлаши лозим бўлган 17,8 млн. сўм алимент пулларини олдиндан тўлади, ижро иши тамомланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар