
Жанубий Кореядаги Кёнхе университети томонидан ўтказилган нотиқлик санъати танловида ўзбекистонлик талаба Раҳимбобоев Бахтиёр шарафли биринчи ўринни қўлга киритди. Танловда 15 мамлакатдан 17 нафар иштирокчи омадини синаб кўрди. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар берди.
“Корея умидлари” ва “Корея маданияти билан боғлиқ шахсий тажриба” мавзулари доирасида у “Жанубий Кореяда осиёликларни камситиш” мавзусида нутқ сўзлади.
У корейс тилини илк бор бошланғич синфда ўқиб юрганда ўзбек телеканаллари орқали эфирга узатилган фильмда эшитган. Шундан кейин у Жанубий Кореяда ўқиш умидида ҳар куни саккиз соатлаб корейс тилини ўргана бошлайди.
24 ёшли Бахтиёр ҳозир Сежонг университетида корейс адабиётини ўрганади.
“Мен бу ерга қўлимда 200 доллар билан келганман”, - деди у ва кореялик яхши одамларнинг қўллаб-қувватлаганини миннатдорчилик билан эслади.
Мамлакатга бўлган меҳрига қарамасдан, у ўзига нисбатан ирқий камситилишни ҳис қилган.
“Мен одамларнинг ғарбликларга бошқача муносабатда бўлишларини сезаман. Менинг асосий мақсадим ғалабага эришиш бўлса ҳам, ўз фикрларимни минглаб жанубий кореяликлар билан бўлиша олганимдан мамнунман”, дейди у.

12 май куни ўтказилган нотиқлик танловида иштирокчиларни қўллаб-қувватлаш учун 700 нафарга яқин киши ташриф буюрди.

Танлов биринчи марта 1998 йили ўтказилган, бу йил 19-марта бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япониянинг Токио шаҳрида чет эл элчихоналари ходимлари ва чет элликлар ўртасида 19-маротаба бўлиб ўтган «Япон тилида нотиқлик санъати» танловида ўзбекистонлик Фахриддин Эргашев ғолиб деб топилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар