14:56 / 12.12.2022
1 179

Ипотека банк Венгриянинг OTP банкига сотилди

Ипотека банк Венгриянинг OTP банкига сотилди
Бугун, 12 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ипотека банкдаги давлат улушини хусусийлаштириш бўйича шартномани имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Тадбирда Бош вазир ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев нутқ сўзлаб, Ўзбекистон банки биринчи марта хорижий компанияга сотилганини айтди.

Венгриянинг OTP банкининг Ўзбекистонга кириб келиши рақамлаштириш, банк хизматлари сифатини янада оширишига ишонамиз. Қолаверса, бу келишув икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиради.

Биринчи марта хорижий банк Ўзбекистон банкини сотиб олмоқда.

Ипотека банк Ўзбекистондаги бешинчи йирик банк бўлиб, умумий бозорнинг 8,5 фоизини ташкил этади ва 1,6 миллиондан ортиқ мижозга эга.

Тадбирда OTP банки бошқарув раиси Шандор Cзанйи узоқ муддатли мақсад OTP Group’ни Ўзбекистон банк бозорининг асосий иштирокчисига айлантириш эканини айтди.

Шунингдек, Сандор Чанйининг қўшимча қилишича, банк номи ўзгармайди.

Ипотека банк АТБ бошқаруви раиси Элёр Иномжонов банк сотилган нархни очиқлашни истамади. Унинг айтишича, шартнома якунланса, умумий нарх айтилади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият