1 279
Бош прокуратура ва ҳокимлар бензин нархи сунъий ошиб кетмаслиги учун жавобгар этиб тайинланди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент раҳбарлигидаги видеоселекторда вилоят ҳокимларига 10 кун муддатда объектларга бирма-бир бориб кўриб, шароит ва аҳолига хизмат сифатини яхшилаш, энергия сарфи ва йўқотишларни камайтириш бўйича таклиф бериш топширилди.
Президент матбуот хизмати хабар беришича, бугундан бошлаб ҳокимлар, сектор раҳбарлари ҳамма кучини сафарбар қилиб, шароит оғир маҳаллаларда одамларни рози қилиш билан шуғулланиши кераклиги таъкидланди.
Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ, Миллий гвардия, Энергетика вазирлигига ноқонуний уланишлар, ўғриликлар бўйича назоратни кучайтириш топширилди.
«Умуман, энергия ресурслари таъминотидаги бугунги вазият тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари учун катта сабоқ бўлиши лозим.
Энергия таъминоти «қўл бошқаруви» орқали эмас, тизим асосида ишлаши керак», - деди давлат раҳбари.
Икки ой муддатда энергия таъминоти тизимини ўзгартириш, янги талабларга мослаштириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш вазифаси қўйилди.
Аи-80 маркали бензин нархини тушириш учун 1 мартгача жорий этилган акциз солиғидан озод қилиш имтиёзи жойларда «ўйинга айланиб кетмаслиги» кераклиги қатъий кўрсатиб ўтилди.
Бош прокуратура ва Монополия қўмитасига вилоят ҳокимлари билан бирга:
- биржа савдоларида ва ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензин нархининг сунъий ошиб кетишининг олдини олиш чораларини доимий кўриб бориш;
- суюлтирилган газ ва кўмирни аҳолига ўз вақтида етказиб бериш устидан қатъий назорат ўрнатиш топширилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди
Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"
Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин!