22:20 / 17.12.2022
983

Эзгулик, раҳмдиллик болаликдан юксалади

Эзгулик, раҳмдиллик болаликдан юксалади
Халқимизнинг жуда доно нақли бор “Қадр топишни истасанг, қадрла, ҳурмат қил ва эъзозла...”. Бу тйғулар болалигимиздан онгимизга сингдирилади. Нафақат инсонларга балки атроф-муҳит, ўсимликлар олами, жонзотларга, уй ҳайвонларига нисбатан меҳрли бўлиш, уларни парваришлаш билан боғлиқ кўникмалар ўргатилади.

Яқинда Тошкент шаҳар Яшнабод туманида жойлашган Зулфия Юнусова раҳбарлигидаги мактабда эзгулик, саховат ва мурувват туйғуларини ўзида мужассам этган чиройли тадбир ташкил этилди. Тадбирга ёш эколог журналистларимиздан бири Фотима Чориева таклиф этилди. Тадбир давомида уй ҳайвонларини асраш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш, нодавлат ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида ўқувчиларга маълумот берилди.

Тадбир давомида ўқувчиларнинг экология мавзусига оид чизган расмлари танлови ҳам ўтказилди. Болажонлар экология, атроф - муҳит, сув ва ҳавони асрашга доир билишлари зарур бўлган маълумотларга эга бўлдилар. Бу неъматларни қадрлаш ҳар биримизнинг конституциявий бурчимиз эканлигини англадилар.

Тадбир давомида шунингдек Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан тақдим этилган видероликлар намойиш этилди.

Умида ХАСАНОВА
Яшнобод тумани 155-мактабнинг
“Ижодий-маданий масалалар" бўйича тарғиботчиси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эзгулик, раҳмдиллик болаликдан юксалади

Жамият янгиликлари