Фото: parliament.gov.uz
Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ҳамда Ёшлар масалалари бўйича комиссия томонидан эшитув ўтказилди.
Унда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси ўринбосари Р. Турдибоеванинг “Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва оила муқаддаслиги ғояларини кенг тарғиб қилиш, эрта турмуш қуриш ва ёш оилалар ажрашиши олдини олиш тўғрисида”ги ахбороти тингланди.
Таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатда оилалар сони 9 503 244 та бўлиб, ундан 30 ёшгача бўлган ёш оилалар сони 2 886 296 тани, биргина жорий йил октябрь ойи якунига кўра эса янги расмийлаштирилган никоҳлар сони 214 923 тани ташкил этмоқда.
2022 йилнинг январ-октябрь ойларида 40 200 та оилавий ажримлар қайд этилган. Оила қурганига 5 йил тўлмаган оилалар ўртасидаги ажримлар эса 17 628 тани ташкил этади.
Р.Турдибоева айтишича, никоҳланувчи шахсларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва ажримларни олдини олиш мақсадида 60 580 нафар никоҳланувчи шахслар Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказларида ўқитилган. 12 710 нафар ноқонуний никоҳ асосида яшаб келаётган оилалар никоҳи қонуний расмийлаштирилган.
Низоли оилалар билан индивидуал ишлаш механизмини жорий этиш бўйича маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари учун “Низоли оилалар билан ишлаш индивидуал дафтари” амалиётга татбиқ этилиб, ушбу механизм орқали ажрим ёқасига келиб қолган 23 804 нафар низоли оилалар барқарорлаштирилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
Мессининг салкам 1 миллион долларга сотилган салфеткаси ҳақида
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади