
Фото: Президент матбуот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 21 декабрь куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.
«Тошкент» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президентимиз Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Давлат раҳбарлари бир-бирларини самимий қутлаб, қисқа суҳбат ўтказдилар.

Фото: Президент матбуот хизмати.
Шундан сўнг Қозоғистон етакчиси «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, анъанага кўра, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан батафсил танишди.
Қозоғистон ПрезидентиТошкент шаҳриДавлат ташрифиШавкат МирзиёевЯнги ЎзбекистонМустақиллик монументи Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар