06:30 / 31.12.2022
1 321

Humo Air Швейцария компаниясига сотилди

Humo Air Швейцария компаниясига сотилди
Фото: JetPhotos
Humo Air компаниясининг устав капиталидаги 100 фоиз давлат улуши Швейцариянинг Valleyroad Capital S.A’га сотилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар бермоқда.

Тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, компания билан 27,2 млрд сўм тўлов ҳамда 2023—2026 йилларда Humo Air авиапаркини ривожлантириш ва маҳаллий авиақатновларни ошириш мажбурияти билан сотиш юзасидан келишувга эришилган.

Мазкур битим доирасида харидор қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олган:
  • 2026 йилгача компания томонидан 18 дона ҳаво кемаларини сотиб олиш, шу жумладан 3 тасини 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида сотиб олиш ва парвозларни йўлга қўйишдастлабки босқичда ички рейслар сонини ҳафтасига 16 тагача ошириш, кейинги 5 йил давомида 60 тагача етказиш;
  • махсус (қишлоқ ва халқ хўжалиги) авиациясининг хизмат кўрсатадиган самолётлари паркини босқичма-босқич янгилаш;
  • авиакомпанияни бошқаришга авиация соҳасида кўп йиллик тажрибага эга малакали хорижий ва маҳаллий мутахассисларни жалб қилиш;
  • Ўзбекистон резидентлари орасидан авиакомпания ходимларининг камида 80 фоизини шакллантиришни таъминлаш; йўналишларда, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг бошқа авиакомпаниялари резидентлари хизмат кўрсатмайдиган йўналишларда мақбул нархларда янги рейсларни ташкил этиш.

Valleyroad Capital S.A. — Швейцарияда 2006 йилда ташкил этилган бўлиб, мамлакатда ва халқаро миқёсда йирик корхоналар ва тадбиркорларга хизмат кўрсатувчи мустақил корпоратив молиялаштириш компанияси ҳисобланади.

Жамоа аъзоларининг бир асрдан ортиқ йиғма тажрибасига эга бўлиб, Valleyroad Capital S.A. турли соҳалар ва мамлакатларда корпоратив молиялаштириш бўйича кенг ва диверсификацияланган тажрибани таклиф этади.

Хорижий инвестор Ўзбекистондаги фаолиятини унинг 100 фоиз таъсисчилигидаги «Valleyроад Capital» томонидан амалга оширади.

Humo Air — «Махсус авиация ишлари бўйича авиакомпания» ДУК мулки негизида 2020 йилда ташкил этилган. Компания устав капиталига 43 дона Ан-2 ҳаво кемалари, ҳаво кема двигателлари, парвоз симуляторлари ва бошқа мулклар ўтказилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Humo Air Швейцария компаниясига сотилди