07:00 / 31.12.2022
1 346

Нуриддин Холиқназаров: «Халқимиз орасида илм диний ва дунёвийга ажратилмоқда»

Нуриддин Холиқназаров: «Халқимиз орасида илм диний ва дунёвийга ажратилмоқда»
Фото: Мусулмонлар идораси ахборот хизмати
Муфтий Нуриддин Холиқназаров болаларнинг таълим-тарбиясига эътибор бериш масаласида фикр билдирди. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, илм олиш мавзуси ҳозирда жамият учун энг муҳим масалага айланмоқда. Фарзандлар тарбияси ҳам устувор ҳисобланади.

«Бугун энг аҳамиятли мавзуга айланаётган илм, тарбия аҳамияти ҳақида ва бундаги баъзи муаммолар ва муолажалари ҳақида суҳбатлашамиз.

Тарбия, илм аҳамияти динимизда энг биринчи ўринга қўйилган, азизлар. Пайғамбаримиз (с.а.в) Қуръони каримдан биринчи тушган оят, Жаброил алайҳиссалом ер юзига биринчи бўлиб олиб тушган Аллоҳнинг каломи, Ислом динининг тарихи бошланишига сабабчи бўлган биринчи калом «Ўқи» деган нидо эди
», — дейди муфтий.

Нуриддин Холиқназаровнинг таъкидлашича, фарзандларнинг илм олишига жиддий эътибор бериш керак. Уларни билимли қилиш ота-она учун фарз ҳисобланади.

«Илм — бу фарз. Ҳозирги кунда ҳаммани ўйлантираётган масала, халқимиз орасида билиб-билмай ишлатилаётган атама бор: дунёвий ва диний илмлар. Шунинг натижасида дунёвий илмлар ўқиш динга алоқаси йўқ, бунинг савоби йўқ деган тасаввур шаклланиб қолган. Баъзи бирлар эса аксинча фақатгина ўқиш керак, бундан эса савоб йўқ демоқда.

Аслида динимизда илм диний ва дунёвийга ажратилмайди, ҳаммаси бир илм ҳисобланади. Балки аксинча фойдали ва фойдасиз илмга ажратилади. Барча илмлар инсоннинг бахту камоли учун хизмат қилади
», — деб таъкидлади диний идора раҳбари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нуриддин Холиқназаров: «Халқимиз орасида илм диний ва дунёвийга ажратилмоқда»