22:00 / 01.01.2023
3 296

Истиғфор ва уни айтишнинг қандай фазилатлари бор?

Истиғфор ва уни айтишнинг қандай фазилатлари бор?
Истиғфорнинг ўзи нима? У – тавба дегани. Тавба эса бандани Аллоҳга қайтиши дегани. Бир гуноҳдан, ёмон ишдан, ёвузликдан қўлини тортиш, тийилиш ва иккинчи бор бу ишга қайтмаслик деганидир.

Истиғфор айтиш банда томонидан йўл қўйилган хато ва гуноҳларга кафорат бўлади, унинг қалбини тозалайди.

Пайғамбаримиз (с.а.в)дан алоҳида “Саййидул истиғфор” дуоси қолган. Истиғфорнинг қисқаси, узуни, мукаммали ва, албатта, тилга осони бор. “Астағфируллоҳ” дейишнинг ўзи ҳам истиғфор. Ёки “Астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ” ҳам истиғфор саналади. Энг афзали ва мукаммали эса “Саййидул истиғфор”ни айтишликдир.

“Саййидул истиғфор” дуоси: “Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абуу лака би неъматика алаййа ва абуу бизамбий фағфирлий зунубий фаиннаҳу ла йағфируз-зунуба илла анта бироҳматика йа арҳамар роҳимийн”.

Маъноси: “Аллоҳим! Сен менинг Раббимсан. Сендан бошқа илоҳ йўқ, фақатгина Сен борсан. Мени Сен яратдинг. Шубҳасиз, мен Сенинг бандангман. Кучим етгани қадар Сенга берган сўзимда туришга ҳаракат қиляпман. Ё Раббий, қилаётган гуноҳларимдан Сендан паноҳ тилайман. Менга лутф этган неъматларингни эътироф қиламан. Гуноҳларимни ҳам эътироф этаман. Ё Раббий! Мени мағфират эт. Зеро, Сендан бошқа мени мағфират қиладиган илоҳ йўқ”.

Ушбу истиғфор ҳақида Расулуллоҳ (саллалоҳу алайҳи васаллам) шундай деганлар: “Ҳар ким ихлос билан, савоб ва фазилатига ишонган ҳолда, бу дуони эрталаб ўқиб, оқшомга етмай ўлса, у инсон жаннатидир. Агар савоб ва фазилатига ишонган ҳолда ихлос билан оқшом ўқиб, тонгга етмай ўлса, у инсон ҳам жаннат аҳлидандир” (Бухорий ривояти).

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият