11:18 / 13.01.2023
519

Азон овози узилиб эшитиладиган жойда намозга қайта азон айтиладими?

Азон овози узилиб эшитиладиган жойда намозга қайта азон айтиладими?
CАВОЛ:
Менга масжид бироз узоқ бўлгани учун Азон овози узилиб эшитилади. Шу вазиятда намоз ўқишим учун алоҳида азон айтишим керакми?

ЖАВОБ:
Доим масжидларида азон айтилиб турадиган шаҳар ва маҳаллаларда яшовчилар, уйларида азон ва такбирсиз намоз ўқишлари жоиз, макруҳ бўлмайди. Лекин шунда ҳам азон ва такбир айтиб намоз ўқиганлари яхшироқ.

Демак, сизни шароитингизда ҳам азон ва такбир айтиб намоз ўқишингиз афзал бўлади, савобга эришасиз. Зеро, имом Сарахсийнинг «Мабсут» китобида қуйидаги мазмундаги ҳадис келтирилган: «Ким очиқ ерда азон ва иқомат айтиб намоз ўқиса, мағриб ва машриқ орасидаги фаришталар у билан қўшилиб намоз ўқишади. Азон ва иқомат айтмай намоз ўқиган киши билан эса, фақат икки фаришта бирга намоз ўқийди». Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият