
Деҳқонобод тумани халқ таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Қашқадарё вилояти прокуратураси хабарига кўра, иш доирасида бўлим мудири, бош ҳисобчи ва собиқ бош ҳисобчиларга жами 3 нафар мансабдор шахсга нисбатан суднинг тегишли ажрими билан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда. Терговнинг бориши алоҳида назоратга олинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар