12:37 / 16.01.2023
246

Шифокорнинг иш ҳақи ундириб берилди

Шифокорнинг иш ҳақи ундириб берилди
Мажбурий ижро бюроси Янгибозор тумани бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 08.09.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор тиббиёт муассасасидан ундирувчи ходим фойдасига 3 млн. 206 минг сўм ойлик иш ҳақи ҳамда 5 млн. сўм маънавий зарар, жами 8 млн. 206 минг сўм ундириш хақидаги ижро ҳужжати 17.10.2022 йилда келиб тушган ва шу куни ижро ишини қўзғатиш хақида қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.

Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор муассасадан ундирувчи ходим фойдасига ундирилиши лозим бўлган пуллар тўлиқ ундирилиб, ижро иши Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият