
Термиз давлат университети академик лицейининг қозонхонасида 16 январь куни портлаш содир бўлди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, шу куни соат 11:30 да Термиз шаҳри Шимолий дарвоза кўчаси 15-уйда жойлашган Термиз давлат университети академик лицейининг орқа томонида жойлашган, лицей биносини иситишга мўлжалланган қозонхонада ташқи томон қувурларининг музлаб қолиши оқибатида ортиқча буғ тўпланиб, ички босим юқори даражада ортиб кетиши натижасида портлаш содир бўлган.
Портлаш оқибатида шу яқин атрофда фаолият олиб бораётган ходимлар П.А. ва Б.А. зарб туфайли тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган. Яна бир ходим Н.Х. тан жароҳати олганлиги сабабли Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий-амалий маркази Сурхондарё филиалига ётқизилган.
Воқеа жойига вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, вилоят прокурори, вилоят ички ишлар бошқармаси, вилоят ФВБ бошлиқлари ҳамда бошқа масъуллар, шунингдек, тезкор-тергов гуруҳи аъзолари етиб келган.
Мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми «а» банди (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Олиб борилаётган тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Термиз шаҳриПортлаш ҳолатиАкадемик лицейҚозонхона портлашиЗарба олганТадбиркорлик чоралари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар