date
views 219

Қарздор 55 млн. сўм алиментни олдиндан тўлади

Қарздор 55 млн. сўм алиментни олдиндан тўлади
Болаларнинг соғлом ва баркамол авлод сифатида вояга етишида ота-оналар масъуллигига ва ёрдамга муҳтож болаларини ижтимоий таъминлашга мажбур эканлиги қонунларимизда белгилаб қўйилган.

Хусусан, Бюронинг Боёвут туман бўлими томонидан алимент ундириш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар давомида, ФИБ Боёвут туманлараро судининг 17.12.2018 йилги қарздор Д.Умировдан ундирувчи М.Умирова фойдасига 2 нафар фарзандини моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Бюро томонидан олиб борилган тушунтиришлар сабаб 13.01.2023 йил куни қарздор фарзандларини 18 ёшга етгунга қадар тўлаши лозим бўлган 55.204.032 сўм алимент пулларини ундирувчига топширди ва ушбу ижро ҳужжати ундирувчининг аризасига асосан тамомланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарздор 55 млн. сўм алиментни олдиндан тўлади