19:51 / 24.01.2023
219

Ўзбекистон президенти Озарбайжон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Ўзбекистон президенти Озарбайжон ташқи ишлар вазирини қабул қилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, бугун, 24 январ куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этган Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамовни қабул қилди.

Суҳбат аввалида Озарбайжон ташқи сиёсий идораси раҳбари Ўзбекистон етакчисига Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг самимий саломи ва тилакларини етказди.

Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Олий даражадаги келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзаро савдонинг ошиб бораётгани, автомобиллар ишлаб чиқариш, пахта-тўқимачилик ва ипакчилик кластерларини ташкил этиш борасидаги кооперация лойиҳаларининг бориши мамнуният билан қайд этилди.

Бундан ташқари, нефт-газ ва кимё саноати бўйича йирик лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Қўшма инвестиция фонди ташкил этилмоқда.

Халқаро ва минтақавий тузилмалар, шу жумладан Туркий давлатлар ташкилоти, Қўшилмаслик ҳаракати, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Бўлажак олий даражадаги учрашув ва тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон президенти Озарбайжон ташқи ишлар вазирини қабул қилди