date
views 271

Ўртачирчиқда ота фарзанди 18 ёшгача бўлган таъминотни олдиндан тўлади

Ўртачирчиқда ота фарзанди 18 ёшгача бўлган таъминотни олдиндан тўлади
Мажбурий ижро бюросининг Ўртачирчиқ туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчик туманлараро судининг 14.08.2018 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Д.Мирсидиковдан, ундирувчи З.Мирсидикова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун 4/1 қисми миқдорда алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, давлат ижрочиси томонидан қарздор Д.Мирсидиков алимент қарздорликни бартараф қилиши тўғрисида бир неча бор расман огоҳлантирилишига қарамасдан 13 ой давомида 12.000.000 сўм миқдордаги алимент қарзларини тўламасдан келган.

Шу сабабли бўлим давлат ижроси томонидан қарздор Д.Мирсидиковга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47прим 4-моддаси тартибида маъмурий иш расмийлаштирилиб, жавобгарлик масаласини ҳал қилиш учун жиноят ишлари бўйича Ўртачирчиқ туман судига тақдим қилиш жараёнида қарздор Д.Мирсидиков жавобгарликни ҳис қилган ҳолда боласи 18 ёшга тўлгунига қадар жами 19.000.000 сўм алимент пулларини тўлиқ тўлаши натижасида мазкур ижро ҳужжати амалда тамомланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўртачирчиқда ота фарзанди 18 ёшгача бўлган таъминотни олдиндан тўлади