
Тошкент 2023 йилда ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилади. Бу ҳақда 1 февраль куни Тошкент шаҳар кенгашининг тегишли қарори имзоланган.
Унда қайд этилишича, “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонуннинг пойтахтдаги ижроси, Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йилнинг декабрида Учтепа туманига ташрифи давомида ўтказилган тақдимоти жараёнида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Тошкент шаҳрини ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама этилди.
Тошкент шаҳар кенгашининг тегишли қарорига кўра, туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари, Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаси, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси, Ёшлар агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда туманда ишга тушган инвестиция лойиҳалари асосида яратилган янги иш ўринлари ва корхона, ташкилотларни кенгайтириш ҳисобига яратилган бўш иш ўринларига ишчи гуруҳ томонидан аниқланган банд бўлмаган аҳолини жойлаштириш вазифаси топширилади.
Пойтахт ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Бандлик бош бошқармаси, Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси, ОТМлар ректорлари, туман ҳокимлари 2023 йилда битирувчилар рўйхатини шакллантириб, бандлигига кўмаклашиш ва эгаллаган касблари бўйича бўш иш ўринларига ишга жойлаштиришни амалга оширади.
2023 йилнинг ҳар чорагида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ўтказилади.
Тошкент шаҳриИшсизликдан ХолиАҳоли БандлигиИнвестиция ЛойиҳалариЁшлар СиёсатиБандлик Бош Бошқармаси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар