date

«Иккинчи хотин»га ғамхўрлик қилиш кераклиги ёзилган реклама баннерлари олиб ташланди

«Иккинчи хотин»га ғамхўрлик қилиш кераклиги ёзилган реклама баннерлари олиб ташланди
Тошкентда маҳаллий интернет дўконларидан бирига тегишли бўлган ва «иккинчи хотин»га ғамхўрлик қилиш кераклиги айтилган реклама баннери олиб ташланди.

Мазкур тадбирни ўтказган Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бу каби ноқонуний рекламаларга қатъий равишда қарши эканлигини ҳам маълум қилган.

Шунингдек, Қўмита «Реклама тўғрисида»ги Қонунининг 16-моддасини келтириб, унда «реклама ва ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда миллий ва оилавий анъаналарга, шунингдек ахлоқ ва маънавиятнинг умум қабул қилинган нормаларига зид бўлган шакллар, иборалар ва образлардан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги»ни эслатмоқда.

«Оила бу муқаддас даргоҳ. Оила жамиятнинг асосий негизидир. Ўз навбатида, юқоридаги ҳолат қўмита томонидан назоратга олинган ва уларни бартараф қилиниши таъминланди», – дейилади Қўмита муносабатида.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » «Иккинчи хотин»га ғамхўрлик қилиш кераклиги ёзилган реклама баннерлари олиб ташланди