
Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати
Фарғона вилояти Олтиариқ туманида 13 февраль куни Nexia каналга тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, бошқарманинг 1050 қисқа рақамига Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси эҳтиётсизлик оқибатида бошқарувни йўқотиб, “Полосон” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Базиқувур каналига тушиб кетгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, Фарғона вилояти ФВБ махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отряди қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобиль сувдан чиқариб олинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Фарғона вилоятиОлтиариқ туманиNexia автомобилФавқулодда вазиятларБазиқувур каналиҚутқарувчи жамоа Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар