23:37 / 16.02.2023
358

Қамчиқ довонида қанча қор кўчгани маълум бўлди

Қамчиқ довонида қанча қор кўчгани маълум бўлди
Ўтган тунда Қамчиқ довонида қанча қор кўчгани маълум бўлди.

ФВВ хабар қилишига кўра, "Тошкент – Ўш" халқаро автомобиль йўлининг 238-м километри, яъни Қамчиқ довонида, кеча соат 22:40 да ҳажми 1300 м³ бўлган қор кўчкиси содир бўлган. Қор массасининг бир қисми йўл устига тушган, - дейилади хабарда.

Ушбу ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган.

Эслатиб ўтамиз, ФВВ қор кўчкиси хавфи ҳақида олдиндан аҳолиги огоҳлантирган ва Қамчиқ довони орқали ўтган йўлни бир неча соат олдин ёпиб қўйган эди.

Айни дамда ФВВ ва "Қамчиқавтойўл" ҳодимлари довонни қордан тозалашмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият