20:06 / 22.02.2023
166

Гулистонда ҳокимлик захирасидаги ерни 200 млн сўмга сотмоқчи бўлган эркак ушланди

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати

Сирдарё вилояти Гулистон туманида ҳокимлик захирасидаги ерни 200 мн сўмга сотмоқчи бўлган эркак ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.


Хабарга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИВнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Фуқаро С.Х. Гулистон тумани, “Чортоқ” МФЙ ҳудудида жойлашган туман ҳокимлиги захирасидаги 50 сотих ер майдонини фуқаро А.Н.га фирибгарлик йўли билан 200 миллион сўмга сотишга келишган. Ушбу ер майдони ҳужжатларини танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 10 000 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият