
30 май куни Москва метросининг "Петровско-Разумовская" бекатида 30 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, деб хабар берилади "Кун" нашрида.
"360" телеканали манбасининг маълум қилишича, ушбу шахс Ўзбекистон ҳукумати томонидан конституцион тузумга тажовуз қилишда ва терроризмда айбланиб, қидирувда бўлган.
Аниқлик киритилишича, ушбу шахс Ўзбекистон республикаси ЖКнинг 155 моддаси ("Терроризм"), 159 модданинг учинчи қисми ("Конституциявий тузумга тажовуз қилиш") ва 244,2 модданинг биринчи қисми ("Ўзбекистонда бўлиш тартибларини бузиш") бўйича айбланган.
Айни вақтда ушбу шахс ҳибсда бўлиб турибди. Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари унинг қўлга олингани ҳақида хабардор қилинган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.